Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг май ойи ўрталарида Хитойга уюштирилиши режалаштирилган давлат ташрифи икки давлат муносабатларида янги саҳифани очиши лозим. Бу ҳақда жума куни Тошкентда 2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясининг биринчи чоракдаги ижросига бағишланган матбуот анжуманида ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобов маълум қилди.

Амалга оширилажак ташриф Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ўрнатилган ҳар томонлама муносабатларни янги уфққа олиб чиқишга ҳам имкон туғдиради, дея қайд этди вазирнинг биринчи ўринбосари.

«Савдо-сотиқ, инвестиция, хавфсизлик соҳасидаги қатор масалалар бўйича икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати муҳокамаси кун тартибидаги асосий масала ҳисобланади. Маданият ва гуманитар ўзгаришлар соҳасида ҳамкорлик истиқболлари ҳам кўриб чиқилади», — деди Жавлон Ваҳобов.

Кутилаётган ташриф якунларига кўра, Хитойда кўп миқдордаги ҳужжатларнинг имзоланиши режалаштирилмоқда. Улар орасида икки мамлакат хўжалик субъектлари ва корхоналари ўртасида тижорий шартномалар ва келишувлар ҳам ўрин олган.

ХХР раиси Си Цзиньпин вакили, ХХР Давлат кенгаши аъзолари ҳамда Хитойнинг етакчи корхоналари, йирик молиявий-иқтисодий ташкилотлари раҳбарлари билан музокараларда ташриф дастури кўриб чиқилди.

Пекинда Ўзбекистон Президенти Хитой ҳукумати томонидан илк бор ташкил этилаётган олий даражадаги «Бир камар — бир йўқ» форумида иштирок этади. «Тўрт йил муқаддам айнан шу ерда, Ўрта Осиёда илгари Хитой раҳбарияти томонидан илгари сурилган мазкур концепцияни Ўзбекистон тўлақонли қўллаб-қувватлаган эди», — дея қайд этди Жавлон Ваҳобов. Концепциянинг ажралмас қисми бўлган «Буюк ипак йўли иқтисодий камари», Хитой томонидан маълум қилишича, 65 та мамлакатда истиқомат қилаётган қарийб 4,5 млрд инсонни қамраб олади. Бунда ХХР билан икки томонлама маҳсулот айланмаси ҳажми 2,5 трлн долларга қадар ортади.