Тошкентдаги Нурафшон ва Хумдонсой кўчалари чорраҳасига таймерга эга ёруғлик диодли светофорлар ўрнатилди.

Пойтахт ИИББ ЙҲХБнинг «Газета.uz"га хабар қилишича, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг автомобиль светофорлари синов тариқасида ўрнатилган. Унинг якунлари бўйича худди шундай светофорлар бошқа чорраҳаларга ҳам ўрнатилиши мумкин. Пиёдалар светорфорларига таймерлар ўрнатилиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Шаҳарда қўлланиб келинаётган одатдаги қурилмалардан фарқли равишда, светофорнинг сариқ чироғи ўрнидаги рақамлар агарда ҳаракатланишни тақиқловчи чироқ ёниб турган бўлса қизил, рухсат берувчи ишора вақтида эса яшил рангда ёнади.

Қайд этиш жоизки, аввалроқ ЙҲХБ вакиллари пойтахтдаги қайд этиш камералари ўрнатилган 115 та чорраҳага таймерлар ўрнатиш режасининг мавжуд эмаслигини маълум қилган эди. Тошкентда жами 400 та чорраҳа мавжуд.

Ўзбекистоннинг бир қанча шаҳарларида таймерли светофорлардан бир неча йиллардан буён фойдаланиб келинмоқда.