Ўзбекистон Президентининг 20 апрелдаги фармонига мувофиқ Равшан Ғуломов Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита сайтида хабар қилинди.

Тайинловга қадар Равшан Ғуломов Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт фонди ижрочи директори лавозимида фаолият кўрсатаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбарининг 18 апрелдаги фармони билан Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси базасида янги қўмита ташкил этилди.