Эркин Юлдашев Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18 апрель куни шу ҳақдаги қарорни имзолади.

Эркин Юлдашев шу вақтга қадар Тошкент прокуратураси бўлимларидан бирида катта прокурор лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.