Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳонийга мазкур мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва бедарак йўқолгани муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўллади.

Давлат раҳбари Эрон Президенти ва халқига, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик туйғуларини изҳор этди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Тинимсиз ёққан ёғингарчиликлар туфайли Эрондаги Урмия кўлига қуйилувчи дарё ўз ўзанидан тошган. Сув оқимлари мамлакатнинг бешта провинциясида кўприкларни бузиб, коммуникацияларни йўқ қилган, трансорт алоқасига зиён етказган. 40 нафардан зиёд кишининг вафот этгани, 22 кишининг бедарак йўқолгани айтилмоқда.