2010 йилдан буён «Трастбанк» бошқаруви раиси сифатида фаолият кўрсатган Шерзод Хаджизаев Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар қилди.

Шерзод Хаджизадаев Тошкент давлат иқтисодиёт университети (1996 йил) ва Ўзбекистон Банк-молия академиясини (2001 йилда) тамомлаган.

1996−2006 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банкида турли лавозимларда ишлаган. 2006−2008 йилларда «Асака» банки бошқаруви раиси ўринбосари бўлган. 2008 йилдан 2010 йилгача Марказий банкнинг Тошкент бўйича бош бошқармасига раҳбарлик қилган.