Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси масаллари агентлиги Жанубий Кореяда ишлашга боришни хоҳловчилар учун онлайн рўйхатга олиш ва тест синовлари натижалари бекор қилингани ҳақида хабар берди.

Рўйхатга олиш ва тест синовлари март ойи охири — апрель бошида бўлиб ўтган эди. Ариза берувчилар техник узилишларга тўқнаш келганини маълум қилган, бироқ энг кўп норозиликлар бўлғуси меҳнат мигрантлари топшириши керак бўлган тест саволлари юзасидан билдирилган эди («Газета.uz» бу ҳақда батафсил маълумот берган).

Агентлик мурожаатида келтирилишича, рўйхатга олиш жараёни қайтадан янада юқори техник имкониятлар ва киберҳужумлардан муҳофаза этилган ҳолда, янгича мукаммаллаштирилган тартибда ўтказилади. Рўйхатга олиш санаси ва тартиби ҳақида қўшимча маълумот берилади.