Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Адиблар хиёбонини барпо этилади. Президент Шавкат Мирзиёев 18 апрель куни шу ҳақдаги қарорни имзолади.
Хиёбонга Ҳамид Олимжон, Ғафур Ғулом ва Зулфия ҳайкаллари кўчирилади. Бундан ташқари, ўзбек миллий адабиётининг улкан намояндалари: Озод Шарафиддинов, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов ва Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуаларини барпо этиш бўйича ижодий танлов ўтказилади.
1991 йили Миллий боғ ҳудудида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳайкали барпо этилган эди. Ушбу ҳудудда 2007 йили Абдулла Қаҳҳор, 2010 йили Ойбек, 2013 йили Саид Аҳмад ва Саида Зуннунова хотираларига бағишлаб ёдгорлик мажмуалари ўрнатилди.
Шунингдек, боғ ҳудудида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси учун замонавий янги бино қуриш назарда тутилган. Мазкур ҳудудда жойлашган Ўзбекистон маданияти ва санъати кўргазмаси биноси Ёзувчилар уюшмаси тасарруфига ўтказилиб, бу ерда доимий равишда китоблар кўргазмалари ва тақдимотлари, турли адабий-маърифий тадбирлар ўтказиладиган адабий марказ ташкил этилади.
Қарор «Миллий боғни халқимиз, авваламбор, ёшларимизнинг маданий-маърифий савиясини юксалтиришга хизмат қиладиган» масканга айлантириш сингари мақсадларга йўналтирилган.
Karimova Marhabo Esanmuratovna
Муҳтарам Президентимизни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисидаги қарорларини имзолашлари барча элимиз қаторида биз шеърият ихлосмандларини ҳам ниҳоятда хурсанд қилди.
Хиёбонга Ҳамид Олимжон, Ғафур Ғулом ва Зулфия ҳайкалларини кўчирилиши ҳамда Ўзбек Миллий адабиётининг улкан намоёндалари: Озод Шарофиддинов, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов ва Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган ёдгорлик мажмуаларини барпо этиш бўйича ижодий танлов ўтказилиши, Муҳтарам Президентимизни ва у киши тимсолида барча халқларимизни бу инсонлар хотирасига иззати ва ҳурмати ифодасидир.
1991 йили Миллий боғ ҳудудида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳайкали барпо этилган эди.
Она тилимиз асосчиси, буюк шоир ва мутафаккир, ғазал мулкининг султони, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий бобомизга аталган қуйидаги шеъримни сиз азиз ўқувчилар билан баҳам кўрмоқчиман,
Навоий
Олам кўрдими ул зотдек фидоийни,
Таърифлашга тил ожиз Навоийни.
Юрагида бормикин ғазални уммони,
Шеърият мулкини удир султони.
Жаҳолатдан қилди Алишер ҳазар,
Низомийни хамсасига ташлади назар.
Хамсага жавобан хамса келди дунёга,
Дунёни ҳайратлантириб тўлибди у зиёга.
Миллатимиз ўлмас маданиятин,
Ўзбек халқин юксак маънавиятин.
Нодир асарларла дунёга чиқди олиб,
Ўзбек мумтоз адабиёти 500 йилки ғолиб.
Тоҳир Зуҳрони айтмай муҳаббатини,
Фарҳод бир ўзи канални қазган.
Дунёга Навоийдек беқиёс,
Бормикин ўтли ғазаллар ёзган.
Ўзбек Миллий адабиётининг барча марҳум номоёндаларини руҳлари ҳамиша шод бўлишсин!
Ҳурмат билан:
Каримова Марҳабо Эсанмуратовна.
Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Оёқчи қишлоғи.
Нормуратбой Хамраев
Албатта инсон хотираси азиз! Миллий ва мумтоз адабиётимизнинг ривожига ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшишган бу табаррук инсонларнинг охиратлари обод ва руҳлари шод бўлсин! Давлатимиз раҳбарини бу борада чиқарган қарорлари таҳсинга сазовордир. Чунки вилоятлардан пойтахтимизга борган ҳар бир фуқаро миллий боғимиздаги адиблар хиёбонига бориб, хотира ёдгорликларини зиёрат қилиб, маънавий озуқа олиб қайтадилар. Дарҳақиқат қарорда айтилганидек “Миллий боғни халқимиз, аваламбор ёшларимизни маданий-маърифий савиясини юксалтиришга хизмат қиладиган“ масканга айланишига ҳеч шуҳба йўқдир!