Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи Улуғбек Назаров ўз вазифасидан озод қилинди, деб хабар қилди агентлик вакили «Газета.uz"га. У ташкилотга 2013 йилдан буён раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Унинг биринчи ўринбосари Хўжабахлил Асомов агентлик бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Агентлик сўнгги ҳафталарда Корея Республикасида ишлашни хоҳловчиларни рўйхатга олиш ва имтиҳон қилиш жараёни билан боғлиқ муаммолар сабабли танқид остида қолган эди. Сешанба куни тест синовлар натижалари бекор қилингани ҳақида маълум бўлди.