Самарқандда трамвай биринчи иш кунлариданоқ кенг оммалашмоқда. Синов даврида трамвайдан фойдаланиш бепул.

Шанба куни трамвай ҳаракатининг очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Биринчи йўналиш темир йўл вокзалини Сартепа мавзеси билан боғлади.

Якшанба куни эса бекатлар ва вагонларда янги транспорт турида сайр қилишни хоҳловчиларни кўплаб учратиш мумкин бўлди. Электр таъминотининг вақтинчалик (ва узоқроқ муддатга) узилишлари ҳам одамларни тўхтатиб қололмади.

Вагонлар (улар сони ҳозирда саккизта) 6,4 километрлик масофани тахминан 20 дақиқада босиб ўтмоқда.

Автомобиль ҳайдовчилари ҳозирча трамвайга мослаша олгани йўқ. Улар ҳар доим ҳам трамвайга йўл бермаяпти, йўловчиларни йўлнинг қатнов қисмида тушириш эса катта эҳтиёткорликни талаб қилмоқда.

Фото