Ўзбекистон Президентининг 13 апрелдаги қарори билан Баҳодир Юсупалиев соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар у Вазирлар Маҳкамаси департамент мудири бўлиб ишлаган.

Бунга қадар вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Абдуҳаким Хожибоев вазир ўринбосари — Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий маркази бош директори этиб тайинланди.