АҚШ Қуролли кучлари Афғонистоннинг Нангархар провинциясида «Ислом давлати» террористик гуруҳининг маҳаллий бўлинмасига қарши ўта кучли GBU-43 фугас авиацион бомбасини қўллади, деб хабар қилди АҚШ Мудофаа маҳкамаси матбуот хизмати.

Авиазарба маҳаллий вақт билан 19:32 да Иднинг Афғонистон ва Покистонда ҳаракатланувчи «Вилоят Хорасан» деб номланувчи бўлинмасининг «туннел мажмуаси"га берилган.

Пентагондан қайд этилишича, авиазарба бериш жараёнида Афғон ва Америка ҚК учун барча хатарлар минималлаштирилган, айни пайтда ИД ва унинг объектларига максимал даражада зиён етказилган". АҚШ тинч аҳоли вакиллари орасида қурбонлар бўлмаслигига катта эътибор қаратгани, Афғонистонда ИД йўқ қилинмагунга қадар ҳужумкор операциялар давом эттирилишини маълум қилган.

Америка ОАВлари томонидан мазкур қўлланилган аслаҳа «ядровий бўлмаган бомбалар ичида энг кучлиси» деб баҳоланмоқда.

GBU-43/B Massive Ordnance Air Blast Bomb вазни 9,5 тоннани ташкил этади. У сунъий йўлдош кузатиш тизими билан таъминланган.