Ўзбекистон Адлия вазирлиги шаҳарлик бўлмаганлар ва чет элликларга Тошкент ва Тошкент вилоятида янги қурилаётган уйлардан хонадон олиш йўли билан пропискага эга бўлиш имкониятини берувчи норматив-ҳуқуқий актларнинг иккита лойиҳасини ишлаб чиқди.

Norma.uz'га маълум бўлишича, биринчи ҳужжатда Солиқ кодексининг 338-моддасидан жисмоний ва юридик шахсларга тегишли турар жой, квартира, дала ҳовли, гараж, бошқа иморат, бино ва иншоотларни ўз ихтиёридан чиқариш шартномасини тасдиқлатиш учун давлат божининг миқдори умумий ёки турар жой майдонидан келиб чиқиб ҳисобланиши ҳақидаги умумий қоидани мустасно қилиш таклиф қилинди. Бу шаҳарлик бўлмаганлар ва чет элликларга шартнома қийматига боғлиқ равишда давлат божини тўлашнинг янги механизмини жорий этиш учун зарур.

Иккинчи лойиҳа бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар-Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига қўшимчалар киритилади.

Хусусан, Тошкент ва Тошкент вилоятида янги қурилган иншоотлардаги кўчмас мулк олди-сотди келишувларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш пойтахт ҳудудида доимий пропискага эга бўлмаган жисмоний шахс қиймати энг кам иш ҳақининг 2000 баробаридан кам бўлмаган янги қурилган иншоотлардан кўчмас мулкка банк ҳисоби орқали тўловни амалга оширган ҳолда эга бўлишини амалга ошириш таклиф қилинмоқда.

Бу миқдордаги пулга эса Тошкент ва вилоятига Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан келган ва мазкур ҳудудда доимий пропискага эга чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар кўчмас мулкка эга бўлишлари мумкин.

Тошкент ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ва истиқомат учун гувоҳнома олган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар пойтахт ҳудудида пропискага эга бўлишлари учун янги қурилган иншоотлардан қиймати шартнома тузилган санадаги Марказий банкнинг курси бўйича 100 минг доллардан кам бўлмаган кўчмас мулкни банкдаги ҳисоб орқали тўловни амалга оширган ҳолда олишлари керак.

Эслатиб ўтамиз, 2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини бешта устувор йўналиш бўйича ривожлантириш Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да бошқа ҳудудлардан бўлганлар ва хорижликларга Тошкент ва Тошкент вилоятида прописка олиш учун қиймати энг кам иш ҳақининг 2 минг баробари миқдоридан кам бўлмаган янги уй-жойни харид қилиш кўчмас мулк нархининг 5−10 фоизи миқдорида давлат божини ўрнатиш орқали тақдим этиш имконияти назарда тутилган.

Юқорида таклиф этилган ўзгаришлар муҳокамаси 26 апрелга қадар давом этади.