Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев чоршанба куни Тошкентнинг Чилонзор тумани бўйлаб сафари жараёнида туманнинг ички йўлларини таъмирлаш бўйича лойиҳа билан танишди. Лойиҳага кўра 2017−2018 йилларда тумандаги барча ички йўллар тўлиқ таъмирланади, деб хабар қилди ЎзА.

Давлат раҳбари лойиҳа билан танишар экан, йўлларнинг сифати ва замонавийлигига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Катта бино ва иншоотлар, бозор ҳудудларига яқин масофаларда жойлашган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари етишмаслиги муайян ноқулайликлар туғдираётганлигини кўрсатмоқда. Президентга катта бино ва иншоотлар олдида махсус автотураржойлар лойиҳаси ҳақида ахборот берилди.