Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Осиё Чемпионлар лигаси тўртинчи тур доирасида Эроннинг «Зоб Ахан» жамоасидан мағлубиятга учради. 11 апрель куни бўлиб ўтган учрашув 2:1 ҳисоби билан якунланди.

Учрашувдаги барча голлар бош билан урилди. 5- ва 55-дақиқаларда Воҳид Муҳаммадзода ва Мортаз Табризий томонидан урилган голга 72-дақиқада Шаҳзодбек Нурматов жавоб қайтара олди.

Мазкур мағлубиятдан сўнг Сергей Лушан жамоаси Осиё Чемпионлар лигасидаги энг узун ғалабасиз серияни янада узайтирди — 4 дуранг ва 14 мағлубият.

Тўртинчи тур якунланганидан сўнг «С» гуруҳида Саудиянинг «Ал-Аҳли» (8) ва Эроннинг «Зоб Ахан» (7) жамоаси етакчилик қилмоқда. БААнинг «Ал-Айн» жамоаси (6) учинчи, ҳисобида бирорта ҳам очко бўлмаган «Бунёдкор» охирги ўринни банд этиб турибди.

Статистика

Видео