2017 йилги Осиё чемпионлар Лигасининг тўртинчи турида Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби Эроннинг «Эстеглал» жамоаси билан дуранг ўйин олиб борди. 11 апрель куни пойтахтнинг «Локомотив» стадионидаги учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Ўйиндаги ҳисобни биринчи бўлиб майдон эгалари очди. 13-дақиқада «темирйўлчилар» яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов жарима майдончасига аъло даражада узатган тўпни рақибидан илгарилаб келаётган Марат Бикмаев тутиб олди ва рақиб дарвозасини ишғол қилди. Аммо учрашув якунига олти дақиқа қолганида Кавех Резаи ҳисобни тенглаштирди.

Тўртинчи тур натижаларига кўра, «Локомотив» «А» гуруҳида 4 очко билан учинчи ўринни эгалламоқда. Жадвалдаги пешқадамликни «Эстеглал» сақлаб қолди (7). Саудия Арабистонининг «Ал-Таавун» (4) ва БААнинг «Ал-Аҳли» (4) жамоалари захирадаги бир ўйин билан тегишлича иккинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллашмоқда.

Статистика

Видео