«Пахтакор» футбол клуби таъсисчилар таркибидаги ўзгаришлар тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга яқин эмас, дея маълум қилди жамоа матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Аввалроқ Championat.asia сайти россиялик миллиардер Алишер Усмонов «Пахтакор» акцияларининг бир қисмини сотиб олгани тўғрисида хабар тарқатган эди.

«Пахтакор» масъулияти чекланган жамият бўлиб, 100 фоизлик таъсисчи — Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳисобланади", — дея қайд этди клуб вакили.

Матбуот хизматидан таъкидланишича, хабар юзасидан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.