РИА новости — Миср Президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий христианлар байрамида содир этилган қатор терактлардан сўнг мамлакатда уч ойлик фавқулодда ҳолат тартибини жорий этди.

Миллий мудофаа кенгаши йиғилишидан сўнг телемурожаат қилган давлат раҳбари терроризмга қарши кураш бўйича Олий кенгаш ташкил этилиши тўғрисида хабар қилди.

Ас-Сисий терроризмни қўллаб-қувватловчи мамлакатларни жазолашга чақириб, махсус хизматлар экстремистларга қарши курашни кучайтиришига ишонч билдирди.

Якшанба куни Миср черковларида бир неча соат фарқи билан икки маротаба портлаш содир этилди. Танта шаҳрининг асосий черковида 30 киши ҳалок бўлиб, 80 киши тан жароҳатини олди. Тахминларга кўра, портлаш ҳудкуш томонидан амалга оширилган.

Кейинроқ эса бошқа бир террорчи Мисрдаги иккинчи йирик шаҳар Искандариядаги черков кириш жойида ўзини портлатиб юборган. Бу ерда ҳудкушни тўхтатган ва уни черковга киритмаган тўрт нафар полиция ходими ҳам ҳалок бўлди.