Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Швеция Қироли Карл XVI Густавга Стокгольм шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида инсонлар ҳалок бўлиши муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдириб мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказди ҳамда барча жароҳат олганларга тез орада соғайишни тилади.

Жума куни юк автомобили бошқарувчиси Стокгольмнинг Дроттнинггатан асосий пиёдалар кўчасида одамлар устига бостириб бориб, фақатгина дўкон пешлавҳасига урилганидан кейингина тўхтади. Натижада 4 киши ҳалок бўлди, 10 дан зиёд киши жароҳатланди.