Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 6 апрель куни мамлакат Конституциясига суд тизимидаги янгиланишларни кўзда тутувчи ўзгартишлар киритилишини тасдиқлади.

Ўзгартишлар Конституциянинг 80, 81, 83, 93, 107, 110, 111 ва 112-моддаларига тааллуқли. Олий хўжалик суди ва Олий суд фуқаролик, жиноят, маъмурий ва иқтисодий суд тизимида ягона олий суд ҳокимияти органи — Ўзбекистон Республикаси Олий судига бирлаштирилди.

Янги институт — Ўзбекистон Республикаси Олий суд кенгаши ташкил этилмоқда. У суд ҳамжамияти органи ҳисобланиб, Ўзбекистонда суд ҳокимияти мустақиллигининг конституцион тамойилларига риоя этилишини таъминлашда кўмак кўрсатади.

Қонун айрим истиснолар, жумладан 1 июндан амалга тадбиқ этилувчи маъмурий ва иқтисодий судларнинг ташкил этилишини ҳисобга олинган ҳолда 7 апрелдан кучга кирди.