Адҳам Икромов Ўзбекистон Президентининг ташкилий-кадрлар масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари ҳамда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz"нинг ҳукуматдаги манбаси хабар қилди.

Адҳам Икромов бунгача (2012 йилдан бери) Ўзбекистон бош вазири ўринбосари лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди. Ҳукуматда у соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳит муҳофазаси, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексига раҳбарлик қилаётган эди.

2016 йилнинг декабридан 2017 йилнинг февралига қадар у бир вақтнинг ўзида Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳам раҳбарлик қилди. У 2009−2012 йилларда ҳам соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаган.

Адҳам Икромов Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимида Маннон Алиев ўрнини эгаллади.