«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 11 апрелдан Душанбега (Тожикистон) доимий парвозларни амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Душанбега доимий рейслар А320 лайнерларида қуйидаги жадвал бўйича ҳафтасига икки маротаба амалга оширилади (маҳаллий вақт билан):

Сешанба

HY717: Тошкент (07:20) — Душанбе (08:20)

HY718: Душанбе (09:50) — Тошкент (10:50)

Шанба

HY717: Тошкент (11:10) — Душанбе (12:10)

HY718: Душанбе (13:40) — Тошкент (14:40)

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон пойтахтига биринчи рейс 4 апрелга мўлжалланган эди, бироқ амалга ошмади.