Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби янги мавсумдаги мағлубиятлар сериясидан сўнг бош мураббий Григорий Колосовскийни истеъфога чиқаришга қарор қилди. Равшан Ҳайдаров янги мураббий этиб тайинланди, деб хабар қилди клуб матбуот хизмати.
Жамоа раҳбарияти «Пахтакор» Қашқадарёнинг «Машъал» клубидан меҳмонда 3:6 ҳисобида мағлубиятга учраганидан сўнг футболчилар устозини алмаштириш қарорига келди. Айни пайтда тўрт турдан сўнг жамоа 4 очко билан 10-ўринни банд этиб турибди.

Равшан Ҳайдаров 2006—2007 ва 2010−2011 йилларда «Пахтакор"ни бошқариб, икки маротаба Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида ғалаба қозонган.