АҚШ Қуролли кучлари Сурия вақти билан эрталаб 4:40 да Хомс провинцияси «Ал-Шайрат» туманидаги Идлиб провинциясига кимёвий ҳужум уюштирганликда тахмин қилинаётган ҳукумат қўшинлари базасига зарба берди. Бу ҳақда Пентагон сайтида хабар қилинди.
59 та қанотли «Томагавк» ракетаси АҚШнинг Ўрта Ер денгизидаги флоти кемасидан Президент Дональд Трамп буйруғига кўра учирилди. Хабарда ушбу зарбалар Башар Асад тузумининг ўз фуқароларига қарши кимёвий қуролдан фойдаланганига жавоб тариқасида берилгани айтилган.
ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, сешанба куни Идлиб провинциясига уюштирилган ҳужум натижасида энг камида 27 бола ҳалок бўлди. 546 киши у ёки бу даражада заҳарланишдан азият чеккан бўлса, уларнинг аксарияти болалардир. Қурбонлар сони ортмоқда.
Сурия авиабазасига уюштирилган ҳужумларда самолётлар, ангарлар, нефть ва логистика омборхоналари, қурол-аслаҳалар сақланаётган бункерлар, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари ва радарлар нишонга олинди. АҚШ Мудофаа маҳкамаси мазкур ҳужумлар келгусида Сурия қўшинлари томонидан кимёвий қуроллардан фойдаланилишининг олдини олишга хизмат қилади.