5 апрель куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида жойлашган янгиланган БМТ Экобоғининг очилиши бўлиб ўтди.

БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бу ерда ободонлаштириш ишларини амалга оширди — Экобоғ ҳудудида йўлоклар барпо этилиб, ўриндиқлари бўлган павильон қурилди.

Экобоғ эндиликда ташриф буюрувчиларга 17 та БМТ Барқарор ривожланиш мақсади ҳақида маълумот беради. Бунинг учун кўкаламзорлаштирилган ҳудудда ахборот тўсинлари ўрнатилди. Бу БМТнинг Марказий Осиёда шу турдаги биринчи лойиҳаси ҳисобланади.

Экобоғ 2015 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 70 йиллиги муносабати билан ташкил этилган эди. Ўшанда БМТнинг 12 та агентлик ва дастурларида фаолият кўрсатувчи 200 нафардан зиёд ходим Экобоғ ҳудудида 370 туп дарахт кўчатини ўтқазган эди.

Фото