Таниқли тележурналист Бобур Алихонов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг ахборот дастурлари учун масъул ўринбосари этиб тайинланди.

«Газета.uz"нинг телерадиокомпаниядаги ахборот манбасининг хабар қилишича, мамлакат Вазирлар Маҳкамасининг шу ҳақдаги қарори тасдиқланди.

Бобур Алихонов (1962 йилда туғилган) узоқ йиллар давомида «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» информацион хизматига раҳбарлик қилган. Сўнгги ойларда Тошкентда муҳим ҳодисаларни ёритиш учун ташкил этилган пресс-клуб модераторларидан бири сифатида ҳам фаолият кўрсатаётган эди.

Февраль ойи бошларида Миллий телерадиокомпания раиси лавозимига унга қадар ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири бўлган Хуршид Мирзоҳидов тайинланган эди.