Навоий микротуманларидан бирида синов тариқасида маиший чиқиндиларни йиғиш учун ер ости контейнерлари ўрнатилди. Naveco номини («Навоий» ва «экологик» сўзларидан) олган лойиҳа ҳусусий «Тежамкорлик» ишлаб чиқариш корхонаси ташаббуси ҳисобланади.

Металл чиқинди баклари ер остида 2 метр чуқурликда жойлашган. Улар юқорисига эшикча ва озиқ-овқат ва қаттиқ маиший чиқиндиларни алоҳида ташлаш кўрсатилган тахтачаси бўлган иккита устун ўрнатилган. Чиқинди ташувчи машинага уланадиган кўтариш механзми 1,5 дақиқада контейнерни юқорига олиб чиқиб, яна қайтадан шахтага олиб тушади (барча жараёнлар қуйида берилган суратларда акс этган).

Naveco лойиҳасини амалга ошириш учун Навоий ҳокимияти 1 та маҳалла фуқаролар йиғини жойлашган ва 11 минг нафардан зиёд фуқаро истиқомат қилувчи 9-микротуман ҳудудидан жой ажратиб берди. Етти жойда ана шундай ер ости контейнерлари ўрнатилди. Чиқиндиларни ташиш учун кредит маблағлари ҳисобидан махсус машина харид қилинди. Микротуман аҳолиси учун туну кун мурожаат ва шикоятларни қабул қилиб олиши мумкин бўлган алоқа рақамлари ишга туширилди.

Фото