Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳри метросидаги портлаш натижасида инсонлар ҳалок бўлиши муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Давлат раҳбари ўз мактубида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга чуқур ҳамдардлик сўзларини етказишни сўради.

Душанба куни Санкт-Петербург метросининг «Технология институти» бекатида портлаш содир бўлди. Сешанба кунидан Санкт-Петербург шаҳрида уч кунлик мотам эълон қилинди.