Подполковник Элбек Хайруллаев Тошкентнинг Юнусобод тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВнинг «Постда» нашри.

ИИБнинг аввалги бошлиғи Нематулло Ҳайдаров мазкур лавозимда бир ойдан камроқ муддат фаолият кўрсатди.

Ўтган шанба куни туманга мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган, шундан сўнг Юнусобод тумани ҳокими Мираъзам Мирқосимов вазифасидан озод қилингани маълум бўлган эди.