Гулистондаги (Сирдарё вилоятининг маъмурий маркази) Мустақиллик кўчаси Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов шарафига қайта номланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимияти матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур марказий кўча Намуна, Сайқал ва Шодлик маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидан ўтган бўлиб, унда вилоят ҳокимияти биноси ҳам жойлашган.

Шаҳарлардаги марказий кўчаларга Ислом Каримов номини бериш Президент Шавкат Мирзиёевнинг 25 январдаги қарорида белгиланган.

Аввалроқ Тошкентдаги марказий кўчалардан бири — Ўзбекистон кўчасига ҳам Ислом Каримов номи берилган эди.