Тошкент ИИББ ЙҲХБ ҳайдовчилар чорраҳалардаги камералар қайд этган йўл ҳаракати қоидаларининг бузилгани тўғрисида маълумот олиши мумкин бўлган махсус сайтни ишга туширишни ежалаштирмоқда. Бу ҳақда пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда бошқарма инспектори Алишер Абдуқодиров хабар қилди.

«Ҳайдовчилар сайтда шахсий кабинет очишлари мумкин, бунинг учун паспорт маълумотлари ва мобиль телефони рақамини киритиши керак бўлади. Шахсий кабинетда ўз қоидабузарликлари ва жарималар тўғрисида билиб олиш мумкин», — деди у журналистларга.

Сайтнинг ишга туширилиш санаси ҳозирча маълум эмас. Бироқ яқин ойларда очилиши лозим, дея аниқлик киритди ЙҲХБ «Компьютер маркази» бўлими бошлиғи Шуҳрат Муратов «Газета.uz"га.

Қайд қилинган кадрларнинг почта орқали юборилаётган оқ-қора фотосуратлардан фарқли равишда рангли бўлиши кутилмоқда.