Адлия катта маслаҳатчиси Хидир Каримов беш йил муддатга Навоий вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон бош прокурори 30 март куни шу ҳақдаги буйруқни имзолади.

2016 йил май ойида Абдуқаҳҳор Тўхтабоев мазкур лавозимга тайинланган эди.