Президент Шавкат Мирзиёев 29 март куни «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунни имзолади. Ҳужжат 17 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 28 мартда Сенат тасдиғидан ўтган эди.

Сенат ахборот хизмати маълумотларига кўра, қонун суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш ва либераллаштириш, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг адолатга ишончини ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва жамиятда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Қонун билан Жиноят, Жиноят-процессуал, Фуқаролик процессуал, Жиноят-ижроия кодекслари, «Судлар тўғрисида"ги ва «Прокуратура тўғрисида"ги қонунларга ўзгартишлар киритилди.

Қонунда кўзда тутилган барча ўзгартишлар 2017 йил 1 апрелдан кучга киради.

Қонуннинг тўлиқ матни