«Дори-Дармон» фармацевтика компанияси жорий йилда Damas автомобиллари базасида 40 дона кўчма дорихонани ташкил этади. Улар олис туманлар аҳолисини дори воситалари билан таъминлашга мўлжалланган.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, бундай кўчма дорихоналар сони 154 тага етади. Айни пайтда Isuzu изометрик автофургонлари базасида 14, Damas автомобиллари базасида эса 100 дона дорихона ҳаракатланмоқда.

2016 йилда «Дори-Дармон» ҳаракатдаги дорихоналари томонидан 7,6 млрд сўмлик маҳсулотлар сотилди.