Ўзбекистонда 50 та тез тиббий ёрдам автомобили эҳтиёж баланд ҳудудларга берилди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Мазкур мақсадда зарур тиббий воситалар билан таъминланган Damas Amb моделлари харид қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонида 2017 йилнинг ўзида 1200 та тез тиббий ёрдамга ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари харид қилиниши белгиланган.