Мираъзам Мирқосимов Тошкентнинг Юнусобод туман ҳокими лавозимидан озод қилинди, деб хабар қилди пойтахт ҳокимияти вакили «Газета.uz"га. У мазкур лавозимда 2016 йил октябридан буён фаолият кўрсатиб келаётган эди. Унга қадар эса Шайхонтоҳур туман ҳокими эди.

25 мартдан бошлаб Юнусобод туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Сардор Қосимов ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.