Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Россияда ўтадиган ЖЧ-2018 Осиё саралаш босқичи 7-тури доирасида Қатар жамоаси устидан ғалаба қозонди. 28 март куни бўлиб ўтган уй учрашуви 1:0 ҳисобида якунланди.

Ягона гол 65-дақиқада миллий жамоа сардори Одил Аҳмедов томонидан жарима зарбасини муваффақиятли амалга оширилиши натижасида урилди.

7-турдан сўнг Ўзбекистон 12 очко билан, А гуруҳидаги учинчи ўрнини сақлаб қолди. 4 очкога эга Қатар мундиалнинг финал босқичига чиқишдан маҳрум бўлди. Гуруҳда Эрон 17 очко билан етакчилик қилмоқда. Хитойдан 1:0 ҳисобида мағлубиятга учраб, Сурияни 1:0 ҳисобида ютган Корея Республикаси (13) иккинчи ўринда бормоқда.

Самвел Бабаян жамоасининг кейинги учрашуви 12 июнь куни Эронда бўлиб ўтади.

Видео

Ссылка на YouTube

Статистика

Фото