Ҳар бир ишлаб чиқарувчи компания ривожланиш жараёнида истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ўртасида узоқ муддатли ва ўзаро юқори даражадаги ишончли муносабатларни барпо этиш муҳимлигини ҳис этиб боради. Ушбу муносабатлар негизида ҳам истеъмолчининг, ҳам ишлаб чиқарувчининг маҳсулот сифатига бўлган ишончи туради. Шу боисдан Artel компаниясининг йирик маиший техникалари учун тўлиқ кафолат муддати эндиликда маҳсулот харид қилинганидан сўнг 3 йилгача амал қилади.

Бундан аввал, Artel савдо белгиси остида ишлаб чиқарилган йирик маиший техникаларга кафолат муддати, 1 йиллик тўлиқ кафолат ва 2 йиллик сервис хизматидан иборат эди. Бир йиллик тўлиқ кафолат шундан иборатки, бу муддат мобайнида таъмирлаш, эҳтиёт қисмларини бепул алмаштириш ва мутахассис хизмати бепул бўлиши кафолатланарди. Кейинги икки йил ичида эса ишлаб чиқарувчи харид қилинган техника учун бепул сервис хизматини тақдим этган, бунда эҳтиёт қисмлари учун харидор алоҳида ҳақ тўлаган.

Энди эса, Artel маиший техникасини харид қилган харидор, (тўғри фойдаланиш шарти билан) уч йил мобайнида сервис марказидаги таъмирлаш, сервис хизматини кўрсатиш, эҳтиёт қисмларини алмаштириш бўйича харажатларни Artel компанияси ўз зиммасига олади.

Бундай ўзгаришлар, шубҳасиз, Artel йирик маиший техникаси харидорлари учун ҳамда ишлаб чиқарувчининг ўзи учун ижобий ҳолатдир. Тўлиқ кафолат узайтирган ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотининг сифатига ишончини намойиш этади ва бу ишончни истеъмолчига ҳам тақдим этади. Мижозлар эса, кафолат шартларининг яхшиланиши билан маҳсулот билан бирга қўшимча фойдага эга бўлишади.

Қуйидаги ўзгаришлар 2016 йилда ишлаб чиқарилган йирик маиший техникаларга ҳам амал қилади.

Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган.