GM Uzbekistan қўшма корхонаси автомат узатмалар қутиси бўлган автомобилларни ишлаб чиқариш ҳажмини оширади. Бу ҳақда компания Фейсбукдаги саҳифасида хабар қилди.

«Истеъмолчилар талабининг ошиб бораётганини инобатга олиб, 2017 йилнинг апрель ойидан Автоматик узатиш коробкаси (АКПП) билан жиҳозланган автомобилларнинг ишлаб чиқарилиши, умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг ҳозирги кундаги 20% дан 40% га оширилади», — дейилади хабарда.

«Автомат узатмалар қутиси бўлган позицияларга талабнинг ортиши — миллий автобоздаги тенденциялардан бири, — дея изоҳ берди GM Uzbekistan матбуот хизмати «Газета.uz"га. — Биз доимий равишда талабни таҳлил қилиб, бунинг асосида АУҚ бўлган автобиллар улушини оширишга қарор қилинди».

«Харидорлар «автомат-коробка"га муносиб баҳо бермоқда, «механика ишончлироқ» деган қарашлар энди йўқ. Замонавий автомат узатмалар қутиси ўз хусусиятларига кўра (қайсидир жиҳатдан) шаҳар машиналари учун ҳаттоки механик «каробка"лардан устунлик қилади», — дея қайд этилди компаниядан.

Агарда бунга қадар ички бозорда автомат узатмалар қутиси бўлган машиналар фақатгина «топ» комплектацияларга тааллуқли бўлса, эндиликда улар арзонроқ талқинларда ҳам пайдо бўлади. Апрелдан бошлаб янги модификациялар: Lacetti SX A/T (1-позиция), Cobalt LT A/T ва Nexia LT A/T (2-позиция) қўшилади.

Қайд этиш жоизки, GM Uzbekistan экспортга автомат узатмалар қутили бюджет автомобилларни етказиб бермоқда. Масалан, Spark (R2) модели 100 фоиз автомат узатмалар қутисида ҳаракатланади.