Учинчи даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Азимжон Эргашев беш йил муддатга Жиззах вилояти прокурори этиб тайинланди.

Ўзбекистон бош прокурори 27 март куни шу ҳақдаги буйруқни имзолади, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

2016 йил сентябрда мазкур лавозимга Шоҳмуҳаммадбек Мухамеджанов тайинланган эди.