Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, йирик лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 28 март куни Навоий вилоятига келди, деб хабар қилди ЎзА.

Президент йил бошидан буён Тошкентдаги турли объектларга ташриф буюришдан ташқари, Қорақалпоғистон, Хоразм ва Бухоро вилоятлари, Сурхондарё ва Қашқадарёда ҳам бўлди.