Ўзбекистон ва Халқаро табиатни муҳофаза қилиш кенгаши Қизил китобига киритилган 19 бош лочин 25 март куни Тошкент вилоятида табиий яшаш муҳитига қўйиб юборилди, деб хабар қилди Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати «Газета.uz"га. Акция Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Tugan Falconry Club питомниги томонидан ташкил этилди.

Қушлар 2016 йил августида браконьерлар қўлидан олиб қўйилган бўлиб, қонуний қарор қабул қилингунга қадар Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Давбионазорат инспекциясига топширилган эди.

Лочинлар ҳолати мутахассислар томонидан қониқарсиз баҳолангани сабабли ҳолсизланган кучли стрессдан азият чеккан жониворлар Tugan Falconru Club жамияти тасарруфидаги ёввойи ва ноёб қушларни асраш ва кўпайтиришга ихтисослашган питомнигига топширилди.

Видео