28−29 март кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов расмий ташриф билан Франция Республикасида бўлади, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Парижда у Марказий Осиё давлатлари ва Франция ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этади.

Ташриф давомида Париж шаҳрида Франция ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Жан-Марк Эро, Франция тараққиёт агентлиги ва Француз корхоналари ҳаракати MEDEF раҳбарияти билан музокаралар олиб бориш ҳам кўзда тутилган.