Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев май ойида Хитойга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда жума куни Тошкентда ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитаси Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича кичик қўмитасининг бешинчи йиғилишида ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев хабар қилди.

Ҳукуматлараро қўмитанинг навбатдаги йиғилиши апрель ойида Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтади. Кичик қўмитанинг жорий йиғилишида олий даражадаги келишувларнинг бажарилиши таҳлил қилиниб, икки мамлакат алоқаларини жадаллаштириш бўйича амалий чоралар ва қадамлар белгилаб олинди.

Йиғилишда ХХР делегациясига мазкур мамлакат тижорат вазирининг ўринбосари Фан Айцин бошчилик қилди.