«Ўзбекистон почтаси» тузилмасида Тошкент чорраҳаларидаги видеокамералар томонидан қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолатлари учун маъмурий баённомалар ва жарималарни юбориш билан шуғулланувчи махсус участка ташкил этилди. Миллий почта операторининг хабар қилишича, ишлар Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармаси билан тузилган шартнома асосида амалга оширилмоқда.

Участка вазифалари қаторига ЙҲХББ автоматлаштирилган тизими орқали жаримага тортиш тўғрисидаги баённомаларни қабул қилиб олиш, уларни қайта ишлаш, чоп этиш ва юбориш киради. Баённомалар топширилгани тўғрисидаги маълумот ички ишлар органларига маълум қилиш учун маълумотлар базасига киритилади.

«Ўзбекистон почтаси"нинг «Газета.uz"га хабар қилишича, айни пайтда участкада 15 киши фаолият кўрсатиб, иш 9:00 да бошланиб, 21:00 да тамом бўлади. Ходимлар мавжуд иш ҳажмини иш вақтида тугаллашга муваффақ бўлишмоқда.

Автоматлаштирилган қайд этиш тизими ишга тушган дастлабки кунларда кундузги қайта ишланадиган огоҳлантиришлар миқдори 5000 та атрофидаги ташкил этган бўлса, 17 мартдан сўнг бу кўрсаткич сезиларли даражада камайган.