«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Тошкентдан Душанбега биринчи авиарейсини 4 апрелда амалга оширишни режалаштирган.

МАКнинг 26 мартда эълон қилинган парвоз жадвалига мувофиқ, рейслар сешанба ва шанба кунлари А320 самолётларида амалга оширилади.

Авиакомпания Бронлаш хизматининг «Газета.uz"га хабар қилишича, чипталар сотувга чиқарилган. Ўзбекистон пойтахтидан парвоз эрталаб 7:20 га белгиланган.