Ўзбекистон футбол термаси 2018 йилги жаҳон чемпионати Осиё саралаш босқичи олтинчи тури доирасида Сурия жамоасидан мағлубиятга учради. 23 март куни Малайзияда бўлиб ўтган ўйин 1:0 ҳисобида якунланди.

Учрашувнинг 91-дақиқасида ҳимоячи Егор Кримец жарима майдончасида қўпол равишда қоида бузгани сабабли ҳакам томонидан белгиланган жарима тўпини рақиб жамоа ҳужумчиси Умар Харбин аниқ амалга оширди.

Мағлубиятдан сўнг Самвел Бабаян жамоаси 9 очко билан «А» гуруҳидаги учинчи ўрнини сақлаб қолган бўлса, бугунги ўйиндан сўнг 8 очко жамғарган Сурия термаси тўртинчи поғонадаги ўрнини мустаҳкамлаб олди. Гуруҳ етакчиси Эрон термаси ҳисобида 11 очко бўлиб, ушбу жамоа ҳисобида Қатар (4) билан кечувчи битта ўйин мавжуд. Кутилмаганда Хитойга (5) 1:0 ҳисобида мағлубиятга учраган Жанубий Корея (10) иккинчи ўринда бормоқда.

Видео