Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2018 Осиё саралаш босқичи олтинчи тури доирасида Сурия жамоаси билан меҳмонда учрашади. Ўйин 23 март куни 17:00 да Малайзияда бўлиб ўтади.

Саралаш босқичи иккинчи давраси олдидан Ўзбекистон ҳисобида тўққиз очко бўлиб, «А» гуруҳида Саудия Арабистони (11 очко) ва Корея Республикаси (10 очко) етакчилик қилмоқда.

Бугунги кунга қадар Ўзбекистон ва Сурия икки маротаба тўқнаш келган. 1996 йилги Осиё Кубогида сурияликлар ғалаба қозонган бўлса (1:2), яқиндагина ЖЧ-2018 саралаш босқичида Самвел Бабаян шогирдлари 1:0 ҳисобида устун келди.