Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers клуби боксчиси Шаҳрам Ғиёсов Жаҳон бокс ҳафталигининг (WSB) энг яхши боксчиси деб топилди. Ўзбекистон вакили ҳар учрашувлар ҳафтаси якунида турнирнинг Твиттердаги расмий саҳифасида анъанавий тарзда ўтказиладиган сўровномада энг кўп овоз тўплади.

17−18 март кунлари 7-ҳафта учрашувлари бўлиб ўтиб, унинг доирасида Ўзбекистоннинг «Ўзбек арслонлари» жамоаси Тошкентда China Dragons жамоасини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 2015 йилги жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби Лю Вэй (3−8) устидан ғалаба қозонган Бухоро боксчиси Шаҳрам Ғиёсов ҳафталик мукофот номзодлари рўйхатига киритилди.

2016 йилги Олимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби 87 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлди. Сўровноманинг бошқа иштирокчиларидан Colombia Heroicos вакили Хуан Карлос Карильо Паласио (81 кг) ва Astana Arlans аъзоси Зафир Сафиуллин (60 кг) мос равишда 7 ва 6 фоиз овоз тўплади.