Абдушукур Абдуллаев Ўзбекистон Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси раиси бўлди. Бу ҳақдаги Президент фармони 17 мартда имзоланди, деб хабар қилди Ҳукумат портали.

Бунга қадар Абдушукур Абдуллаев (1959 йилда туғилган) 2005 йилдан буён Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги директори лавозимида фаолият кўрсатган.